Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААнинг федерал трассаларида "смайл"лар пайдо бўлди
БААнинг Sheikh Mohamed bin Zayed Road йўли бўйлаб шимол томон ҳаракатланувчи барча ҳайдовчиларни катта уч смайл ёки, замонавий тилда айтганда "эмодзи"лар қарши олмоқда. Бу ҳақида Khaleej Times'да хабар берилди.
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун уч хил - араб, инглиз ва урду тилларидаги ёзувлар акс этган бўлиб, улар ҳайдовчиларни эҳтиёткорликка чорлайди.
Инфратузилма ва тараққиёт вазирлиги шу оригинал лойиҳа ёрдамида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигидан бохабарлик даражасини оширмоқчи. Тез орада мамлакатнинг бошқа федерал йўлларида ҳам янада кўп "эмодзи"лар пайдо бўлади.
Ташаббус йўл ҳаракати иштирокчилари орасида қониқиш ҳиссини оширишга йўналтирилган ва вазирликка хабар қолдиришни истаган тақдирларида 80088889 телефон рақамларига қўнғироқ қилишга ундайди.
Вазирликнинг Йўллар бўйича департаменти директори Аҳмад Ал-Ҳаммодийнинг айтишича, ташаббусдан мақсад - БАА аҳолисини янада бахтли қилиш ва уларни муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш.
Мавзуга оид
08:52 / 04.07.2026
Қадимги Римда йўллар учта оддий асбоб ёрдамида қурилган
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026