Жаҳон | 11:48 / 28.08.2017
12285
1 дақиқада ўқилади

НАСА Марсдаги қор тепаликларини кўрсатди

Фото: НАСА

НАСА Марснинг қор тепаликлари тасвирланган суратни тақдим этди. 2017 йилнинг 21 май куни MRO (Mars Reconnaissance Orbiter) орбитал станциясининг HiRISE (High Resolution Imaging Science Experiment) илмий инструменти томонидан олинган фотосуратда Қизил сайёранинг шимолий ярим шаридаги тепаликни кўриш мумкин. У музлаган карбон диоксиди (қуруқ муз) билан қопланган.

Сурат Ердаги баҳор фаслига мос тушувчи даврда олинган. Марс шимолий ярим шарида бу вақтда музлар ажралишни бошлайди, уларнинг остидаги қумлар эса юзага чиқади. Ушбу ҳолат коинотдан Ердаги қумтепаликларига ўхшаб кетади.

Марс орбитасида айни вақтда олтита станция бор бўлиб, улардан ярми – Американики: Mars Odyssey (2001 йилдан), MRO (2006 йилдан) ва MAVEN (Mars Atmosphere and Volatile EvolutioN, 2014 йилдан). Шунингдек, Қизил сайёра юзасида Американинг иккита марсоходи бор - Opportunity (2004 йилдан) ҳамда Curiosity (2012 йилдан).

Мавзуга оид