Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ракета учирганини яна уч давлат кескин қоралаб чиқди
Тинч океани минтақасининг қатор давлатлари Шимолий Корея томонидан навбатдаги ракета синови ўтказилганини қоралаб чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Индонезия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ракета синови Шимолий Кореянинг халқаро мажбуриятларига мос тушмайди. Мамлакат КХДРни БМТ резолюциясига амал қилишга чақирган.
Филиппин ташқи ишлар вазири Алан Каэтано ҳамда Пхеньянни фитна ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Маълум қилинишича, «бу мулоқотга хизмат қилувчи шароитни яратишда ёрдам бериши лозим».
The Guardian’нинг хабар беришича, Австралия ҳам ракета учирилишини қоралаб чиққан.
«Шимолий Корея режими минтақа ва дунёдаги тинчлик ҳамда барқарорликка таҳдид қилишда давом этмоқда. Биз барча давлатларни Хавфсизлик Кенгаши томонидан КХДРга нисбатан кўзда тутилган энг қаттиқ санкцияларни қўллашга чақирамиз», - дея маълум қилган ушбу мамлакат бош вазири Малькольм Тёрнбулл.
Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп эса ракета синовини «фитнага тўла, хавфли, вазиятни беқарорлаштирувчи ва таҳдид уйғотувчи акт» деб атаган.
Аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Хитой ва Россия КХДРга босимни кучайтириши кераклиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:10 / 09.06.2026