Жаҳон | 16:59 / 29.08.2017
13224
1 дақиқада ўқилади

Лавров Россиянинг КХДР бўйича позициясини маълум қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия томони КХДРдан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюцияларига амал қилишни талаб этмоқда, дея маълум қилди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. ТИВ раҳбари Шимолий Корея навбатдаги ракетани учирганидан сўнг шундай баёнот билан чиқди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюцияларини ҳурмат қиламиз ҳамда шимолий кореялик қўшниларимиз уларга тўла ҳажмда риоя этишларини талаб қиламиз. Биз Хавфсизлик Кенгашидаги мунозаралар ва ўтказилиши мўлжалланган йиғилишда ҳам шундан келиб чиқамиз», - деди у.

Аввалроқ КХДР ракета учирганини яна уч давлат кескин қоралаб чиққани хабар берилганди.

Мавзуга оид