10:27 / 31.08.2017
5269

Ди Каприо «Ҳарви»дан жабрланганларга 1 млн доллар хайрия қилди

Фото: Reuters/Lucy Nicholson

Америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг хайрия жамғармаси «Ҳарви» довулидан жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида 1 млн доллар ўтказиб берди. Бу ҳақда The Washington Post хабар тарқатган.

One Way ташкилоти раҳбари Брайан Галлаҳер актёрга хайрия учун миннатдорчилик изҳор қилди.

«Биз Леонардо Ди Каприо ва унинг жамғармасидан жуда миннатдормиз. «Ҳарви» довули туфайли етказилган зарар биздан энг яхшисини талаб қилмоқда», - деди у.

Аввалроқ Америка Миллий баскетбол ассоциацияси клуби «Ҳьюстон Рокетс» «Ҳарви» довулидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш жамғармасига 4 млн доллар маблағни ўтказиб бергани хабар қилинганди. 

 

Top