Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ва Москва вилоятида 1 сентябрда терактлар содир этмоқчи бўлган шахслар ушланди
Фото: РИА "Новости"
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари марказий осиёлик икки шахсни қўлга олишди. Улар Москва ва Москва вилоятида терактларни амалга оширишга тайёргарлик кўришда гумонланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳкама хабарига асосан маълум қилди.
«ФХХ Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳудудида Марказий Осиё минтақасидан бўлган икки шахснинг жиноий фаолиятини аниқлади ва фош этди. Улар жорий йилнинг 1 сентябрь куни кишилар гавжум бўладиган жойларда террорчилик хуружларини амалга оширишни режалаштиришган», - дея таъкидлаб ўтишган куч маҳкамасидан.
Россияда 1 сентябрь Билимлар куни бўлиб, давлат байрами ҳисобланади. Шу куни янги ўқув йили бошланади.
Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026