АҚШнинг Техас штатига сўнгги 12 йилдаги энг кучли тропик довул ёпирилгани, унинг етказган талофати жиддийлиги ва бир неча 10 млрд долларни ташкил этиши ҳақида хабарлар берилди. Ҳарви номли тўфон штатнинг йирик шаҳри Ҳьюстонга ҳам ёпирилди ва уни сув остида қолдириб, катта зарар етказди. Рейтер агентлиги сув тошқинларининг кўлами хусусида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида ҳодисаларни юқоридан суратга олди.

REUTERS/Adrees Latif

Сув остида қолган Буффало Баю ортидан Ҳьюстон осмонўпар биносининг кўриниши.

REUTERS/Adrees Latif

Шимоли-ғарбий Ҳьюстондаги уйлар сув остида.

REUTERS/Adrees Latif

Ғарбий Ҳьюстонда истиқомат қилувчилар сув остида.

REUTERS/Adrees Latif

Ғарбий Ҳьюстондаги Barker сув омборидаги ёмғир суви чиқариб юборилмоқда.

REUTERS/Adrees Latif

Шимоли-ғарбий Ҳьюстондаги фуқаролар мол-мулклари билан шуғулланмоқда.

REUTERS/Adrees Latif

Ғарбий Ҳьюстон аэропортидаги самолётлар сув остида.

REUTERS/Adrees Latif

Қайиқ Ғарбий Ҳьюстондаги 6-магистрал йўлда кишиларни қутқариш мақсадида қидирмоқда.