Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали очилишида иштирок этди
2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари дастлаб Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Биринчи Президентга ҳайкал Регистон майдони ёнидаги хиёбонда, Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон яқинида ўрнатилган. Ҳайкални Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очиб берган. Улар ҳайкал пойига гул қўйиб, Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган, Ўзбекистон Давлат мадҳияси янграган.
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонга ҳам ташриф буюрган. Қуръон тиловат қилиниб, элга эҳсон дастурхони ёзилган.
31 август куни Тошкент шаҳрида Биринчи Президентнинг ҳайкали очилган эди.
Фото: Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали >>>
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
18:15 / 29.06.2026
Каримовга ҳайкал ўрнатган бўлардим, унинг ёпиқ сиёсати қирғиз ва қозоқларга имконият яратди — Асқар Акаев
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026