Жаҳон | 13:07 / 05.09.2017
13738
1 дақиқада ўқилади
«Ирма» довулида шамол тезлиги ақлбовар қилмас даражага етди
Атлантика океанида «Ирма» довулидаги шамолнинг максимал доимий тезлиги соатига 220 километрга етди. Бу ҳақда АҚШ довуллар ҳақида огоҳлантириш Миллий маркази хабар қилмоқда.
Аввалроқ «Ирма» довулига кучлилик даражаси бўйича тўртинчи тоифа берилганди.
Қўшма Штатларнинг Флорида штати губернатори Рик Скотт штатда фавқулодда ҳолат режимини маълум қилди.