Атлантика океанида Irma тўфони пайдо бўлиб, у Кариб денгизи ҳавзаси оролларида ўз кучини кўрсатгани ва АҚШ соҳилларига яқинлашиб қолгани ҳақида хабарлар берилди. Хусусан, Флорида штати маъмурияти 5 млн кишини хавфсиз жойларга кўчириш зарурлигини таъкидламоқда. Президент Дональд Трамп эса, бу тўфонни Ҳарви довулидан ҳам хавфлироқ дея таъкидлади. Рейтер агентлиги Irma тўфони ўз йўлида қандай талофатли ҳудудларни ортда қолдираётгани хусусида фотолавҳа тайёрлади.
Irma тўфонининг Кариб ҳавзасидаги Сент Мартин оролига етказган зарари.