Фан-техника | 15:50 / 11.09.2017
23567
2 дақиқада ўқилади

Фото: Xiaomi янги смартфони тақдимотида iPhone 8’нинг устидан кулди 

Xiaomi компаниянинг Mi Mix 2 номи остидаги янги смартфони тақдимотида рақобатчиларининг гаджетлари - Samsung Galaxy S8 ва iPhone 8’ни кўримсиз ҳолда тасвирлади. Тақдимот маросимидан видео YouTube’да жойлаштирилди.

Xiaomi уч гаджетни юзлар кўринишида тасвирлади. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бирида соқол ва сочлар дисплейни чекловчи рамкаларни англатади. Шу тариқа, компания Mi Mix 2 бошқа ускуналар билан таққослаганда, каттароқ экранга эга эканини кўрсатмоқчи бўлган. Твиттер фойдаланувчилари эса бу вазиятни Apple устидан кулишга бўлган уриниш сифатида қабул қилишди, сабаби iPhone 8 бу схемада ўз рақобатчиларига қараганда энг ёмон кўринишда тасвирланган.

Аввалроқ 12 сентябрда iPhone 8 билан бирга iPhone X смартфони ҳам тақдим этилиши кутилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид