АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи бор 20 трлн доллардан ошиб кетди
АҚШ давлат қарзи ўтган жума куни тарихда биринчи марта 20 трлн долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди. Бу ҳақда The Washington Examiner нашри хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, қарз март ойи ўрталарида 19,84 трлн долларлик даражада музлатиб қўйилганди. Молия вазирлиги федерал ҳукумат ўзлаштирмаларсиз фаолият олиб бориши учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Бу Оқ уйга ўтган ҳафта охирида давлат қарзи бўсағасини вақтинчалик ошириш ҳақида қонун қабул қилган Конгресс билан маслаҳатлашувлар ўтказиб олиш учун вақт берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп қонунни жума куни имзолади, бу маблағларни ўзлаштириш жараёнини тиклашга имконият яратди. Шу билан бирга, давлат қарзининг янги лимити давлат муассасаларига фақатгина 8 декабрга, Конгрессда 2018-молиявий йил учун федерал бюджет устида иш давом этаётган пайтгача ишлашга имкон беради.
Америка давлат қарзи ҳолатини кузатиб борувчи портал маълумотларига кўра, ҳозирда унинг миқдори 20,16 трлн долларга тенг, бу мамлакат ЯИМдан 100 фоизга кўп. У 19,3 трлн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024