Ўзбекистон | 14:20 / 12.09.2017
17523
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон мустақиллик байрамини нишонлашда ўзбекистонлик меҳмонлар қатнашди

Фото: Asia-Plus

Турсунзода шаҳрида Тожикистон Мустақиллик кунига бағишланган тантанали тадбирларда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. Бу ҳақда News.tj хабар бермоқда.

Меҳмонлар шаҳарнинг иқтисодий ва маданий ютуқлари билан танишишди, сўнгги йилларда қурилган объектларга юқори баҳо беришган.

Турсунзода раиси Сужоуддин Саломзоданинг ўз нутқида таъкидлашича, сўнгги ярим йил давомида маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан қиймати 48 млн сомонийдан ортиқ бўлган халқ хўжалиги объектлари қурилди, юзлаб кишилар иш ўринлари билан таъминланди. 

Фото: Asia-Plus

Ўзбекистонлик меҳмонлар, жумладан, Сариосиё тумани ҳокими, Сурхондарё вилоятининг мансабдор шахслари, тадбиркорлар концерт дастурини томоша қилишди ҳамда Ҳиссор қўрғонига ташриф буюришди.

Фото: Asia-Plus

Ўзбекистонлик меҳмонларнинг Тожикистонга келиши жавоб ташрифи бўлди. Бир ҳафта аввал Турсунзода ижро ҳокимияти вакиллари Термизда Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этишганди.

Мавзуга оид