Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA инсоннинг Марсга парвози қачон амалга ошишини маълум қилди
NASA 2030-йилларда инсонни Марсга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида илмий миссиялар учун жавобгар ташкилот раҳбари ёрдамчиси Томас Зурбукен Blick газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Яқин 20 йил ичида биз Марсга одамларни йўллашимиз мумкин", - деди у ва парвоз санаси кўп жиҳатдан NASA ва ҳамкорларининг бюджетига боғлиқ эканини қўшимча қилди.
Зурбекеннинг сўзларига кўра, экспедицияни амалга ошириш учун қатор техник муаммоларни ҳал қилиш, хусусан, янада тезкор ракеталарни ишлаб чиқиш зарур.
"Ҳаётий фаолият таъминоти тизими ҳозирги космик станциядагидан-да самарали ишлаши керак. Улар бундан-да ишончли бўлиши керак, чунки биз уларни тезда таъмирлай олмаймиз", - деди у.
Шунингдек Зурбекен NASA'нинг 2020 йилда Марсга Mars Exploration Rover'ни йўллаш режаси ҳақида маълум қилди, у сайёрада яшаш имкони бўлган ёки бўлмаганини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бундан ташқари, АҚШ муз қатлами остида улкан океан аниқланган Юпитер-Европа сунъий йўлдоши тадқиқоти ҳамда янги ерларни кашф қилишга ёрдам бериши керак бўлган James Webb орбитал телескопи орқали Коинотни ўрганиш билан шуғулланмоқчи.
Мавзуга оид
20:41 / 01.07.2026
NASA Ойдаги биринчи доимий база қурилишига юз миллионлаб доллар сармоя киритди
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026