Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: "Валютани сотиб олишнинг нақд кўринишига қадамма-қадам ўтилади"
Ўзбекистонда валютани сотиб олишнинг нақд кўринишига қадамма-қадам ўтилади. Бу ҳақида Марказий банк (МБ) раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов 14 сентябрь куни бўлиб ўтган МБ тадбирида маълум қилди.
"Ҳозирча валютани сотиб олиш махсус картага маблағларни йўналтириш бўйича амалга оширилмоқда. Кейинчалик, қадамма-қадам унинг нақд кўринишига ҳам ўтилади. Гап бир неча ой ҳақида кетмоқда", - деди МБ вакили KUN.UZ мухбирининг чет элдан келтирилувчи дори-дармонлар ва нақд пул борасида юзага келувчи муаммоларга доир саволига.
Шу ўринда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари бугунги кунда ҳукумат дори-дармонлар нархини пасайтиришга жиддий эътибор қаратаётганини таъкидлаб, қуйидаги маълумотлар билан бўлишди.
"Ҳукумат бу масалага жиддий эътибор қаратмоқда. 2017 йилда касалхоналар учун ажратилган маблағлар миқдори 70 миллион доллардан 140 миллион долларга, яъни икки баробарга оширилди. Кейинчалик бундан-да ошириб борилади".
2018 йилнинг иккинчи ярмида "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонун янги таҳрирдан чиқиши маълум қилинди. У вақтга қадар эса, бу йўналишда яна қандай ишлар қилиш мумкинлиги, ўзгаришларнинг мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши кузатилади, сўнгра аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун таҳрирланиши таъкидланди.
Мавзуга оид
19:43
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026