Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда террорчилик хавфи энг юқори даражага кўтарилди
Буюк Британияда террорчилик хавфи ярим йил ичида иккинчи марта энг юқори – фалокатли даражага кўтарилди.
“Буюк Британияда халқаро террорчилик хавфи даражаси энди фалокатли даражададир”, деб маълум қилган контрразведка хизмати Ми-5 сайтида.
Фалокатли даража исталган вақтда янги теракт содир бўлиши мумкинлигини англатади.
15 сентябрь эрталабки тиғиз вақтда Лондон ғарбидаги Parsons Green станциясида портлаш содир этилган. Портлаш оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Маълум қилинишича, қўлбола портловчи қурилма тўлиқ кучига портламаган. Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 29 киши шифохонага етказилган.
Ми-5 хизмати ушбу терактни тергов қилишда иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
21:12
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026