Британия полицияси Лондон метросидаги теракт иши доирасида 18 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда Лондон ҳуқуқ-тартибот идоралари сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс - 18 ёшли йигит. Полициянинг ўзи қўлга олиш жараёнини тергов доирасидаги «жуда муҳим» ҳолат бўлганини қайд этган.
«Гарчи биз олға силжишдан хурсанд бўлсак-да, бу тергов давом этмоқда ҳамда таҳдид даражаси энг баланд нуқтада қолмоқда», - дейилади баёнотда.
Полиция маълумотларига кўра, йигит Британия жанубидаги Дувр порт шаҳрида, терроризм билан кураш бўйича қонун доирасида ушланди.
У яқин орада Лондон полицияси бўлинмасига олиб келинади.
Баёнотда кўрсатилишича, қўлга олиш полиция ишини кучайтиришига олиб келади, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари батафсил маълумот беришдан бош тортишган.
Полициянинг қўшимча қилишича, уларга гувоҳлар теракт жойидан 77 та фото ва видеони тақдим этишди.
Аввалроқ Лондондаги теракт ижрочисининг шахси аниқлангани хабар берилганди.















