Жаҳон | 07:24 / 16.09.2017
3885
2 дақиқада ўқилади

Туркия Ироқ Курдистонида референдум ўтказилиши муносабати билан ҳаракатлар режасини маълум қилади

Фото: AP Photo / Pool Photo

Туркия 22 сентябрда миллий хавфсизлик кенгаши ва вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин Ироқ Курдистонида мустақиллик бўйича референдум ўтказилиши муносабати билан ҳаракатлар режасини эълон қилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.  

Ироқ Курдистони мухторияти ҳукумати Ироқнинг марказий ҳукумати фикрини инобатга олмай, бир томонлама равишда Ироқдан ажраб чиқиш бўйича 25 сентябрга референдум ўтказишни белгилаган. Бағдодда референдум ноқонуний эканлиги айтилмоқда. Ироқ парламенти ҳам референдумга қарши овоз берган.

“Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзонийнинг референдумни бекор қилмаслик қарори ёмондир. Биз 350 км лик чегарага эга бўлган Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш масаласи биз учун жуда нозик масала эканлиги маълумдир. Биз шу муносабат билан 22 сентябрдаги йиғилишдан кейин ҳаракатлар режамизни эълон қиламиз”, деб айтан Эрдўған Ahaber телеканалига берган интервьюсида.

У Эрон ва Туркия референдумга қарши чиқаётган Ироқ ҳукумати позициясини қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтди. “У ерда туркманлар, араблар яшайди. Агар сиз уларга эътибор бермасангиз ва Ироқ ҳудудий яхлитлигига таҳдид қилмасангиз, унда буни ҳамма ҳам қўллаб-қувватламайди”, деб қўшимча қилган Эрдўған.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда