Рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий парламентдаги аёллар сони бўйича 126-поғонада қайд этилган. Олий мажлисдаги 100 депутатнинг 17 нафари, яъни 17 фоизи - аёл киши.

Парламентдаги аёллар фаоллиги рейтингида Руанда (1-ўрин), Боливия (2) ва Куба (3) мамлакатлари етакчи ўринларда.
Қўшни мамлакатларнинг мазкур рейтингдаги натижалари қуйидагича: Афғонистон -53, Қозоғистон - 57, Туркманистон - 65, Қирғизистон -100, Тожикистон - 102-ўринда.
Рўйхатнинг энг сўнгги сатрларида эса Яман (191), Албания (192) ва Сенегал (193) мамлакатлари номлари келтирилган.










