Машҳур брендларнинг логолари ва номларига қараб, уларнинг тарихи қандай экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эҳтимол, улар мутлақо тасодифан пайдо бўлгандир? Қуйида шу мавзуда тўпланган қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин бўлади.

Walt Disney

Фото: Depositphotos

Дунёнинг энг машҳур мультипликацион студияси логосида доим эртакнамо қасрнинг сурати тасвирланиб келинади. Даставвал унинг прототипи Нойшванштайн - немис қасрларидан бири бўлган. 2006 йилга келиб эса, у Париж диснейлендидаги Золушка қасрига алмаштирилган.

LEGO

Фото: Depositphotos

Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи LEGO компаниясининг номланиши данияча "leg godt", яъни "яхши ўйнаш" маъносини билдиради.

Fanta

Фото: Depositphotos

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Coca-Cola компаниясининг Германиядаги бўлими фаолияти учун масъул бўлган Макс Кайт  янги ичимлик ишлаб чиқаришга қарор қилган. Ичимлик номи жамоавий муҳокама  натижаси ҳисобланади. Кайт жамоани қандай ном қўйиш борасида фантазияни (немисчадан "fantasie"-тасаввур, фантазия) ишга солишга чақиради, шунда жамоа аъзоларидан бири Жоэ Нипп "Фанта!"  дея таклиф киритади.

Nintendo

Фото: Depositphotos

Уч япон иероглифидан ташкил топган Nin-ten-do -  "Омадни самоларга қолдир" маъносини англатади.

Cadillac