Facebook ижтимоий тармоғи изоҳ матни остига рангли фон қўшиш функциясини синовдан ўтказмоқда. Тармоқнинг Эверт Грут исмли фойдаланувчиси янги имконият ҳақида маълум қилди.

Грут Facebook'да рангли фонда изоҳ қолдиришга муваффақ бўлган, ижтимоий тармоқ унга қатор бир хил рангли фон ва градиентлардан истаганини танлашни таклиф қилган.

2016 йилнинг декабрида Facebook фойдаланувчиларга сурат ва видеосиз постларига рангли фон қўшиш имконини яратган эди.
















