Жаҳон | 00:15 / 22.09.2017
7921
1 дақиқада ўқилади

БМТ африкалик альбинослар ўлдирилишига чек қўймоқчи

Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши шафелигида альбиносларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш масаласи кўриладиган икки кунлик семинар бўлиб ўтади. Тадбирда ҳуқуқ ҳимоячилари, қурбонларнинг ўзлари иштирок этадилар.

Маълумки, Африканинг баъзи жойларида альбинизмга учраганлар ҳанузгача уларнинг танаси қисмларини олиш учун ўлдириб ва майиб қилиниб келинадилар. Миш-мишларга қараганда, альбиносларнинг тана қисмлари мўъжизавий кучга эга. Маълум қилинишича, бу борада вазият тобора ёмонлашиб бормоқда.

Альбинослар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи Икпонвоза Эронинг айтишича, альбиносларни қўллаб-қувватловчи қонунлар ҳар доим ҳам қўлланмайди, аскарият ҳолларда жиноятчилар жазодан қутулиб қоладилар.

"Семинар ҳуқуқ ҳимоячиларига нима учун альбиносларнинг тана қисмлари шунчалик талабгир эканлиги, бир қатор давлатларнинг қишлоқ ҳудудлари одамлари ҳали ҳам "даволовчи-афсунгарлар"га ишонишларини тушунишга имкон беради", деб айтилган хабарда.

Мавзуга оид