Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Тинч океанида водород бомбаси синовини ўтказиши мумкинлиги айтилди
Фото: AP
Шимолий Корея Тинч океанида водород бомбаси синовини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо маълум қилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Вазирдан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг гапларига жавобан Пхеньян "олий даражадаги" ҳаракатларни амалга оширишидан огоҳлантириши ҳақидаги сўзларига изоҳ бериш сўралган.
"Бу Тинч океанидаги кучли водород бомбаси портлаши бўлиши мумкин. Қандай ҳаракатлар қабул қилиниши борасида тушунчага эга эмасмиз, чунки буйруқларни етакчи Ким Чен Ин беради", деб айтган вазир БМТ Бош ассамблеяси 72-сессияси вақтида.
Аввалроқ Ким Чен Ин Трамп Шимолий Кореянинг йўқ қилиниши мумкинлиги ҳақидаги сўзлари учун "катта ҳақ тўлаши"ни айтганди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
20:02 / 05.11.2025