Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон президенти Ўзбекистон маданият вазири билан учрашди
2017 йилнинг 24 сентябрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов, ТР маданият вазири Айрат Сибагатулин Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан учрашдилар. Шунингдек, учрашувда РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Татаристон бош вазири ўринбосари, «Милли шура» миллий кенгаши раиси Васил Шайхразиев, Бутунжаҳон татарлар конгресси ижроия қўмитаси раиси Ринат Зокиров ва Ўзбекистондаги татарлар жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда Татаристон Республикаси маданияти кунларини тиклаш бўйича таклиф билдирилди. Сабаби республикада 137 та татарлар маданият маркази ва 7 та маданий жамоаларнинг дўстлик уйлари бор.
Татаристон Республикаси президенти эса илм-фан, таълим, саноат, маданият ва санъат бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида таклифлар билан чиқди.
Маданият вазири Б.Сайфуллаев ТР президенти Рустам Миннихановга Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, томонлар маданият ва санъат соҳасидаги ривожланиш ҳамда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди.
Мавзуга оид
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
13:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
19:45 / 15.06.2025