Охири кўринмас кредитлар, режадан ташқари харажатлар, йўқотишлар, совғалар... Бундай яшаш жонингизга тегмадими? Trendymen ҳамённи бўшатувчи етти асосий сабабни келтирди. Улардан ҳеч бўлмаганда иккитасини тўғрилашга ҳаракат қилинг - эҳтимол мутлақо янги ҳаётий даражага эришарсиз.

Шахсий бюджет

Фото:trendymen.ru

Бир ўйлаб кўринг - пулларингизни нималарга сарфлаяпсиз? Бу ҳам кам. Тинч муҳитда ўтириб, сўнгги ҳафтадаги барча харажатларингизни бирма-бир ёзиб чиқинг. Энди фикрланг: харидлар зарурат юзасидан амалга оширилганми ёки йўқ? Баъзи маҳсулотларда иқтисод қилишнинг иложи бормиди? Аниқ бюджет режасининг йўқлиги - иқтисодий фаровонлик кемангиздаги асосий "носозлик"дир. Ҳеч бўлмаганда, бир ойлик шахсий бюджетни шакллантиришни ўрганмас экансиз, молиявий жиҳатдан ҳеч қандай янгилик кутмасангиз ҳам бўлади. 

Иқтисодий саводсизлик

Фото:trendymen.ru

Ер аҳолисининг аксарияти - иқтисодий жиҳатдан саводсиз. Университетни тугаллаган одамлар асосий иқтисодий шарт-шароитларни тушунмасликни оддий ҳол деб билишади. Буни фақат бир йўл билан тўғрилаш мумкин: атрофда нималар рўй бераётганига қизиқиш билдиринг, қандай қилиб нефть нархи - валюта курсига, бу эса сизнинг ҳаётингизга таъсир қилишини тушунишга ҳаракат қилинг. Қарабсизки, пуллар қаердан келиши ҳақида тасаввур ҳосил қиласиз.

Молиявий бефарқлик

Фото:trendymen.ru

Кўпчилик мўмай даромад топиш истиқболлари ёмонлашиб бораётганини кўриб, ҳафсаласи пир бўла бошлайди. Пул йиғишни режалаштириш ва маблағларни қандай тақсимлаш мақсадга мувофиқ бўлишини тушуниб етиш ўрнига маошни кутиб, пул тўплаш учун ҳаракат қилишни ҳам хоҳлашмайди. Молиявий бефарқлик депрессиянинг қандайдир иқтисодий вариациясига айланиши мумкин. Унисини ҳам, бунисини ҳам муҳим мақсадлар сари йўналтириб, максимал саъй-ҳаракатлар билан енгиб ўтиш мумкин.

Пул асосийси эмас