Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манас» аэропортида Ўзбекистон фуқароси сохта паспорт билан қўлга олинди
26 сентябрь куни «Манас-аэропорт» назорат пунктининг чегарачилари Ўзбекистоннинг 1984 йилда туғилган фуқаросини сохта паспорт билан қўлга олишди.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, Қозон-Бишкек йўналиши бўйлаб учиб келган йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш вақтида Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг бошқа фуқаросига тегишли бўлган паспортни қисман сохта белгилар билан тақдим этди: ҳужжатда фотокарта алмаштирилган бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ушланган шахс Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
10:14
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026