Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик генерал Хитойни АҚШ учун асосий таҳдид деб атади
Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, 2025 йилга келиб Хитой АҚШ хавфсизлигига энг катта таҳдид солади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар Сенатининг қурол-яроғ бўйича комиссияси олдида ҳисобот билан чиқиш қилган генерал Данфорднинг таъкидлашича, Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШнинг таъсирини сезиларли даражада чекламоқда ва Қўшма Штатларнинг асосий ҳарбий-технологик устунлигини йўқ қилишга интилмоқда.
Бироқ, Данфорднинг сўзларига кўра, айни пайтда асосий таҳдид Россия ва Шимолий Кореядир. Россия ўзининг ядровий кучларини фаол равишда кучайтирмоқда ва ривожлантирмоқда, шунингдек, юқори аниқликдаги қуролларни яратиш устида ишламоқда. Шимолий Корея ҳам ўз ядровий қуролининг синовлари сабаб энг асосий таҳдидлар рўйхатидан жой олди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026