Ой ва Марсда одамлар жойлаштирилиши мумкин бўлган мукаммал ерлар аниқланди
Падуя ва Болония университетлари олимлари Ой ва Марсда одамлар жойлаштирилиши учун энг мос келувчи ерларни аниқлашди. Бу ҳақда Европа атрофизиклари уюшмаси Eroplanet расмий сайтида маълум қилинди.
Мутахассислар ушбу само объектлари рельефлари моделларини таҳлил қилиб, келгусида Ой ва Марсдаги “лава қувурлари” ва ғорлар инсонларнинг бу ерларда яшашлари учун энг мос келиши ҳақидаги хулосага келдилар.
Олимларнинг фикрича, ғор ва қувурлар одамларни коинот нурланиши ва микрометеоритлар оқимидан энг яхши тарзда ҳимоялай олиши мумкин.
“Лава қувурлари” лаваларнинг бир текис совимаслиги оқибатида вужудга келган каналлардир. Лаваларнинг юқори қатламлари тезроқ совийди ва монолитга айланиб, қаттиқ қатламни шакллантиради. Бу орада унинг ичидаги суюқ лава секин-аста оқиб кетиб, туннел ҳосил бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай туннелнинг узунлиги 65 км гача етиши мумкин.
Мавзуга оид
00:49 / 12.09.2024
Хитой 2028 йилга бориб Марсга тарихий миссиясини амалга оширишни режалаштирмоқда
18:16 / 08.09.2024
Маск тўрт йилдан кейин одамлар Марсга учишини эълон қилди
14:08 / 24.08.2024
Хитойлик тадқиқотчилар Ойда сув олишнинг самарали усулини топди
00:09 / 22.08.2024