Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон 20 йил ичида илк марта давлат чегараларини белгилаб олди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Бу шартнома шу йилнинг 5 сентябрь кунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида имзоланганди.
28 сентябрь куни Қирғизистон парламенти ушбу қонунни қабул қилди. Қонун муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
«Шартномадан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани аниқлаш ва ойдинлик киритиш ҳисобланади. Кўрсатилган шартнома низомида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 1170, 53 километри тавсифланган», — дейилади президент сайтида.
Қонун расман эълон қилинган муддатдан кучга киради.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 километрни ташкил этади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги делимитация ва демаркация ҳақидаги музокаралар қарийб 20 йил давом этди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026