Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиянинг йирик авиакомпанияси банкротга учради
Буюк Британияда чартер рейслар билан шуғулланувчи Monarch Airlines авиакомпанияси парвозларни тўхтатди. UK CAA шу ҳақида хабар берди.
Фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳисоб-китобларига кўра, хорижда Буюк Британияга қайтиши керак бўлган 110 минг киши Monarch Airlines рейси чипталари билан қолиб кетган. Бундан ташқари, шу авиакомпания рейслари учун яна 300 минг чипта банд қилинган.
Таъсир доирасига тушган йўловчилар сонига кўра, гап Буюк Британиядаги авиакомпаниянинг энг йирик таназзули ҳақида кетмоқда.
Фуқаро авиацияси бошқармаси Monarch Airlines йўловчиларини қайтариш учун 30 дан ортиқ самолётни жалб қилишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилган.
2 октябрга ўтар кечаси Monarch Airlines авиакомпаниясининг саёҳатлар ташкилотчиси сифатидаги хизматлар тақдим этиш лицензиясининг муддати тугади. Авиакомпания лицензия муддатини узайтира олмади.
Monarch Airlines авиакомпанияси 1968 йилда ташкил топган. У Лондоннинг Лутон аэропортида жойлашган бўлиб, умумий ҳисобда Буюк Британиянинг беш аэропортидан 40 йўналиш бўйича рейсларни амалга оширарди. Авиакомпанияда 2,7 минг киши фаолият юритади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026