Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик полвон жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: 24.kg
Қирғизизстонлик пауэрлифтер жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар берган спортчининг мураббийи Рустам Мамбетов 24.kg’га.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида пауэрлифтинг ва алоҳида машқлар бўйича жаҳон чемпионати ўтказилган. Унда бутун жаҳондан 3,2 минг спортчи, жумладан, Қирғизистондан 4 нафар спортчи иштирок этган.
Жаҳоннинг уч карра чемпиони ва жаҳон рекордчиси 18 ёшли Ботирхон Муҳаметов (56 кг.гача вазнда) «тинейжерлар» ва «очиқ класс» тоифасида олтин медални қўлга киритган. Ётган ҳолда жим қилишда у 147.5 кило тошни кўтариб, энг яқин таъқибчисини 52 килога ортда қолдирган ва жаҳоннинг янги рекордини ўрнатиб, мутлақ чемпионига айланган.
Бундан ташқари, Ботирхон Муҳаметов, Заур Курданов ва Радик Калеев «халқона жим» тоифасида ҳам чиқиш қилишган ва уларга етадигани топилмаган.
«Умуман олганда полвонларимиз 12та олтин ва 1та кумуш медаль ва жаҳон чемпионатининг мутлақ ҳисобидаги 4та кубогини қўлга киритишди. Бу миллий пауэрлифтингнинг мисли кўрилмаган ва тарихий ғалабасидир, — деган Рустам Мамбетов. — Муҳаметов энг яхши жим бажарувчи бўлди, мен эса энг яхши мураббий деб топилдим».
Мавзуга оид
18:05 / 26.01.2026
Электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
22:03 / 15.09.2025
Швециялик Дюплантис лангарчўп билан сакрашда жаҳон рекордини янгилади
01:24 / 19.08.2025
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилади – вазирлик
21:54 / 31.07.2025