Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти бу сафар ёзувчига берилди
Британиялик ёзувчи, келиб чиқишига кўра япон бўлган Кадзуо Исигуро адабиёт бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда мукофот расмий сайтида маълум қилинган.
Исигуро «Куннинг қолган қисми» (The Remains Of The Day), «Мени қўйиб юборма» (Never Let Me Go) ва «Дафн этилган рўдапо» (The Buried Giant) каби асарлар муаллифи саналади.

Мукофотни топшириш маросими 10 декабрь куни Альфред Нобель вафот этган кунда Стокҳолм шаҳрида бўлиб ўтади.
Нобель мукофотининг 2017 йилдаги миқдори тўққиз миллион швед кронасигача (1,12 миллион доллар) оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили адабиёт бўйича Нобель америклик қўшиқчи Боб Диланга «Америка қўшиқчилик анъанаси доирасида янги поэтик ибораларни яратгани учун» берилганди. Аммо қўшиқчи мукофотни олиш учун Стокҳолмга боришдан бош тортди.
Мавзуга оид
17:41 / 06.10.2022
Шорт-листдаги фаворит: Зеленский Нобел мукофотини оладими?
12:54 / 05.10.2021
Нобель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди
20:12 / 23.09.2021
2021 йилда Нобель совриндорлари мукофотни ўз давлатларида олади
19:20 / 31.01.2021