Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терма жамоаларнинг аъзолари спорт мактаблари штатига киритилади
2017 йил 10 августдаги ПҚ–3196-сон президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон қарори билан 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари штатлар жадвалига “спортчи” лавозими киритилиши белгиланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилмоқда.
Ҳужжатга кўра, ушбу лавозимга Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчилари қабул қилинади.
Тегишли давлат органлари 2 ой муддатда “спортчи” лавозимига қўйиладиган талабларни, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаши лозим.
Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026