Фожиа қурбонлари сони ортди. Йўловчилар ухлаб ётишганди, уйғонганлар жон сақлашга улгурди

Фото: Россия ФВВ
6 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида «Санкт-Петербург — Нижний Новгород» йўналишидаги поезд билан Mercedes русумли автобус тўқнашди.
Йўл транспорт ҳодисаси Москва вақти билан соат 03:39да (Тошкент вақти билан соат 05:39) Владимир вилоятининг Петушинский туманидаги темирйўл кесишмасида рўй берган. Автобус кесишма устида ўчиб қолган. Поезд машинисти фавқулодда тўхташни қўллашга уринган, аммо составни тўхтата олмаган.
Автобусда жами 58 киши бўлган, уларнинг 56 нафари Ўзбекистон фуқаролари, икки нафари қозоғистонлик ҳайдовчилар.
Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 17 нафар экани айтилганди.
«Интерфакс» маълумотига кўра, фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ)нинг ҳудудий бошқармаси ва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, шундан бири ёш бола.
Ўзбекистон ФВВ Kun.uz нашрига маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг 18 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
ССВ маълумотига кўра, ЙТҲдан омон қолган 34 киши ҳозирда вақтинча яшаш пунктида бўлиб турибди. Улар билан психологлар иш олиб бормоқда.
Поезд йўловчилари орасида қурбонлар йўқ.
«Автобусдаги одамлар ухлаб ётган бўлган, ҳайдовчи бақира бошлагач, одамлар уйғониб автобусдан чиқишган ва жойидан қўзғатиш учун автобусни сура бошлашган. Улар омон қолишган, автобусда қолганлар ҳалок бўлган. Автобус иккига бўлиниб кетган», дея маълумот берган Владимир вилояти губернатори матбуот котиби Рита Шляхова.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024