Бундан аввалроқ маҳаллий нашрлар Пэддок бошқа мусиқа фестиваллари - Чикагодаги Lollapalooza Чикаго ва Лас-Вегасдаги Life is Beautiful фестивалларида ҳам ўзига номер буюртма бергани ҳақида хабарлар тарқатганди. Аммо ҳукумат бу маълумотларни рад этди.

Фожиа рўй беришидан кўп вақт ўтмасдан ИШИД Пэддокни ўз аскари деб эълон қилган ва ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олганди. Аммо ФҚБ Пэддокнинг диний экстремистларга алоқадорлигини рад этди.