Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик қиз смартфонда узлуксиз ўйин ўйнашдан кейин кўр бўлиб қолди
Хитойлик қиз смартфонда узлуксиз ўйин ўйнаш оқибатида бир кўзига кўр бўлиб қолди, деб хабар бермоқда South China Morning Post нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, 21 ёшли қиз смартфонда узукун тўхтовсиз ўйин ўйнагач, охир-оқибат кўриш қобилиятини йўқотди. Унга ўнг кўз тўр пардаси артерияси окклюзияси ташхиси қўйилган.
Қизнинг айтишича, у шунчалик ўйинга муте бўлганки, ишдан кейин ва дам олиш кунлари уни тўхтовсиз ўйнаш билан машғул бўлган.
"Ишим бўлмаган кунда одатда эрталабки соат 6 да уйғониб, нонушта қилиб, кундузги соат 4 гача ўйин ўйнайман. Сўнгра мен нимадир тамадди қилиб олиб, ухлайман ва тунги соат 1 гача яна ўйнайман. Баъзида шунчалик ўйинга берилиб кетаманки, ҳатто у-бу нарса еб олишни ҳам эсдан чиқараман", деб айтмоқда қиз.
Шифокорлардан бирининг айтишича, қизда аниқланган муаммо асосан кекса одамлардаучрайди ва камдан-кам ҳолларда ёшларда қайд қилинади. Унинг таъкидлашича, қизнинг кўр бўлиб қолишига кўзларининг ҳаддан ташқари зўриқиши сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:24 / 02.03.2026
Apple янги энг арзон iPhone 17e моделини тақдим этди
21:01 / 28.02.2026
Blackview “ўлмас” смартфонини тақдим этди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
22:37 / 02.02.2026