Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Донбасс мақомининг муддатини узайтирди
Украина президенти Пётр Порошенко «Донецк ва Луганск вилоятларининг алоҳида туманларидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйичса шарт-шароитни барпо этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Шу билан Донбасснинг ўзига хос мақомини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Қонун Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашга уриниш баробарида Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим туманларидаги вазиятни халқаро ҳуқуқ ва БМТ низоми доирасида тинч йўл билан ҳал этишга содиқ қолаётганини кўрсатади», — дейилади хабарда.
Бундан аввал, Олий рада Донбасс мақоми муддатини яна бир йилга узайтиришга қарор қилган эди. Унда, жумладан, минтақа учун алоҳида мақом кўзда тутилган, бироқ бу мақом қатор шартлар бажарилганидан сўнг кучга киради, улар орасида "ноқонуний тузилмалар" ҳудудни тарк этиши белгиланган.
Хабарда таъкидланишича, қонун Донбассда БМТ тинчликпарвар кучларини жойлаштиришга рухсат беради. Ҳужжат расимй матбуотда эълон қилинганидан сўнг кучга кириши белгиланган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026