Лас-вегаслик мерганнинг мияси ўрганилди
Шифокорлар Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалга ташриф буюрганларга қарата ўқ узган Стивен Пэддокнинг миясини ўрганишди. The New York Post шу ҳақида хабар берди.
Ғайритабиий ҳеч нарса йўқ. "Биз кутган ҳеч қандай нарса топилмади", - деди округ шерифи Кларк Жо Ломбардо ва уни жиноятга нима ундагани аниқланмай қолиши мумкинлигини қўшимча қилди. Шунга қарамай, шифокорлар изланишни давом эттиришади.
2 октябрь куни Пэддок Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидан кантри-мусиқа фестивали иштирокчиларига қарата автомат қуролдан ўқ узган, кейин эса ўз жонига қасд қилган. У жами 59 кишини ўлдирган, 500 нафардан зиёди жароҳатланган.
Пэддокнинг меҳмонхонадаги хонасидан 23 та қурол, шу жумладан 19 автомат, мингдан ортиқ патрон аниқланган. Унинг Мексикадаги уйидан эса полиция портловчи қурилма ва унинг компонентларини топган. Тергов ҳозирча Пэддокнинг нима учун бундай қилганини аниқлашнинг уддасидан чиқмади.
Мавзуга оид
12:15 / 28.07.2019
Лас-Вегасга чигирткалар галаси ёпирилди
17:49 / 11.03.2019
Ўзбекистонлик 14 ёшли оғир атлетикачи қиз ўсмирлар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди
10:30 / 03.08.2018
Бугун Санжарбек Раҳмонов Лас-Вегасда рингга кўтарилади
05:27 / 01.05.2018