Шарқ машъаласи дея эътироф этилган, қарийб саккиз йилдан буён минглаб оилаларга қувончли ва ҳаяжонли онларни, бахтли лаҳзаларни тақдим этиб келаётган “Машриқ-машъали” ўқув маркази республикамизда, ўз ўрни ва нуфузига эгадир. Айни пайтда 30 дан зиёд курсларимизда таҳсил олаётган йигит-қизларимиз илму фан, касб-ҳунар борасида ҳеч рақобатни қўлдан бой берганлари йўқ.
Даргоҳимиздан мамнун чиқиб кетаётган ота-оналарни, ёш келин-куёвларни, ҳали беғубор болалик тарк этмаган бўлса-да, яхшигина бир ҳунарнинг эгаси бўлиб, қўлларига ишонч ёрлиғи топширилган ёшларимизни кўрганимизда, дил изҳорларини эшитганимизда меҳнатларимиз бесамар кетмаётганига қувониб кетамиз.



"МАШРИҚ-МАШЪАЛИ"нинг ўз дастурлари, ҳаётий психологияси, мунис қизларимизга ўргатадиган энг нозик, энг латиф ва замонавий қўлланмалари ҳаёт бўсағасидаги ёшларимизга умрга чақнаган қуёш сингари равшанликни ҳадя этади.


Бир марта ўқигандан эшитган, эшитгандан кўрган афзал дейдилар. Яхшиликка чорлаш – устозлик! Яхши амалларни ўзингиз қилиб, бошқаларга ўргатиш ҳам устозликдир! Бу борада эса ўқув марказимизнинг асл мутахассислари сизнинг хизматингизда. Биздан таклиф – Сиздан ташриф. Зеро бахт туҳфа этилмайди, йўл топиб унинг қошига ўзингиз борасиз. Юрагингизда ҳамма ишни чиройли адо этиш хоҳиши бўлса бас! Хуш келибсиз!!!



















