Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой университетларида 7 миллион қария таълим олишмоқда
Хитойда етти миллионга яқин қариялар учинчи ёш университетларида таълим олишмоқда. Синхуа агентлиги Хитой таълим вазирлиги маълумотларига асосланиб, ана шундай хабар тарқатди.
ХХРда қария фуқаролар учун мўлжалланган учинчи ёш университетлари ва шунга ўхшаш бошқа ўқув даргоҳлари очилмоқда. ХХР Давлат кенгашининг 2016–2020 йилларда қарияларнинг таълим олишини ривожлантириш режасига кўра 2020 йилга бориб ҳар бир шаҳарда камида битта учинчи ёш университети очилиши керак.
Хитойда айни пайтда учинчи ёшдагилар учун 60 мингдан зиёд университет ва бошқа таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йил сўнгига келиб, Хитойда 60 ёшдан ошган 230 миллион киши рўйхатга олинган. 2020 йилга бориб эса Хитой аҳолиси 1,42 миллиард кишига етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026