Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги қарори билан олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз мақомига кўра, Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига тенглаштирилади. ОТМнинг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан қатъи назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар. Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача бўлган, саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб этилади.
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш қуйидагича ташкил этилади:
“Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида – 2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида – бир йил, 3-курсда.
Талабалар ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун танлов асосида саралаб олинади:
“Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида – абитуриентларнинг ОТМга ўқишга киришида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон давомида;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.
Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга Ўзбекистон фуқароси бўлган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган абитуриентларга рухсат берилади.
Саралаш танловига: Ўзбекистон фуқароси бўлган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган; саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.
Қуйидагилар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари ҳисобланади:
тиббий кўрик;







