Спорт | 10:10 / 12.10.2017
16123
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон чемпионатида ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш йўлга қўйилди

Наманган вилоятининг «Навбаҳор» жамоасининг Ўзбекистон чемпионатидаги учрашувлари телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Kun.uz»га Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг бош муҳаррири Баҳодир Мўминов маълум қилди.

Эндиликда «Навбаҳор» футбол клубининг уй учрашувлари вилоят ҳокимлиги ҳамда телерадиокомпания ташаббуси билан тўғридан-тўғри, жонли тарзда эфирга бериб борилади.

1 октябрь куни «Навбаҳор»нинг «Пахтакор»га қарши уй учрашуви синов тариқасида телевидениеда жонли равишда узатилганди. Бу учрашув мезбонларнинг 2-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Маълумот учун, айни вақтда Олий Лигада иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда. «Навбаҳор» 23 турдан кейин 9 ғалаба, 9 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Наманганликлар жамоаси кейинги турни 13 октябрь куни Тошкентда, турнир жадвали пешқадами «Локомотив»га қарши ўтказади.

Мавзуга оид