Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вазиятни ўзгартириш вақти келди». ФИФА президенти баёноти
Фото: Getty Images
ФИФА президенти Жанни Инфантино VAR (Video assistant referee - ҳакамнинг видео ёрдамчиси) тизимини жорий қилиш вақти келганини айтди.
Дунё футболи раҳбари ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Панама - Коста-Рика (2:1) ўйинида юз берган воқеадан сўнг, шундай хулосага келган.
Маълумки, ўйиннинг 52-дақиқасида бош ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган бўлса-да, мезбоонлар ҳужумчиси Габриэл Торрес голини инобатга олган эди. Натижада, бу ғалабадан сўнг, Панама жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. АҚШ эса мундиалдан четда қолди.
«Ҳакамнинг бир хатоси жаҳон чемпионати саралаш ўйини натижасига таъсир кўрсатса, бу вазиятни ўзгартириш вақти келганини англатади» - деб Marca нашри Инфантино сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
«Хато юз бериши мумкин, чунки ҳакамлар ҳам - оддий инсон.
Бу хатони дунё аҳли кўрди, аммо фақат бош ҳакам пайқаб қололмади. Уни кўришни истамагани учунмас, балки кўриш тақиқлангани учун. Агар бундай хатони тўғрилаш имконияти бўлса, у ҳолда замон билан ҳамнафас бўлиш ва олдинга қадам ташлашимиз шарт.
Биз VAR тизимини жорий қилишга тайёрмиз, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмади.
Такрорий видеолавҳа ҳакамнинг қарорини тасдиқлайди ёки хатога йўл қўйилса, уни тўғрилайди. Аммо, тизимнинг асосий мақсади - йирик хатоларни тўғрилаш, ўйин пайтидаги ҳар бир майда хатони эмас».
Мавзуга оид
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига талаб рекорд даражага етганини эълон қилди
21:16 / 18.12.2025