Жаҳон | 18:40 / 15.10.2017
5791
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги ёнғинлар кўлами Нью-Йорк ҳудудини ортда қолдирди

Фото: REUTERS/Jim Urquhart

АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари қамраб олган ҳудуд шанба куни 86,5 минг гектарга етди. Бу эса ёнғин майдони Американинг энг йирик мегаполиси ҳисобланган  Нью-Йоркдан ҳам катта ҳудуд дегани. 

Ёнғинлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди, улардан 20 нафари Соном округи ёнғинлари натижасида қурбон бўлган. Reuters агентлиги маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Дарҳақиқат, бу Калифорния бошидан ўтказган энг катта фожиалардан биридир. Ёнғинлар қамрови жуда катта. Бундай даҳшатни ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин", - деди штат губернатори Жерри Браун Сан-Франциско шимолидан 80 км нарида жойлашган Санта-Роса шаҳрида бўлиб ўтган матбуот конференциясида.  

17 ёнғин ўчоғини ҳануз ўчиришнинг уддасидан чиқа олишмади. Ёнғинларни ўчириш жараёнларида ўн штатнинг 10 мингдан зиёд ўт ўчирувчиси иштирок этмоқда, уларга Канада ва Австралиядан келган ҳамкасблари ёрдам беришмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид