«ДХХ ходимларини провакация ҳаракатларини амалга оширишга уринишда айблаш ҳар томонлама асослантирилиши ва кенг жамоатчиликка тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда, Омурбек Бабанов сайловнинг оддий қоидаларини бузиб, жамоатчиликни ўз фикридан чалғитмоқда, деб ҳисоблаш мумкин», дейди нашр мухбири билан суҳбатлашган Давлат хавфсизлик хизмати ходими.

Маълумот учун, «Республика-Ата журт» партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Омурбек Бабанов сайлов бошланиши билан мамлакат жанубида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари, жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари жараёнга ноқонуний аралашаётганини иддао қилган. Унинг айтишича, гап айнан қандай қонун бузилиши ҳақида кетаётганини у гапириб ўтирмайди, барчаси сайлов натижасига боғлиқ.