08:24 / 16.10.2017
6428

«Интер» Икардининг ҳет-трики ёрдамида Милан дербисида ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

«Интер» Италия чемпионатининг 8-тури доирасидаги учрашувда «Милан»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳс номинал мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида ҳужумчи Мауро Икарди ҳет-трик қайд этди. Шу билан бирга, у ўзининг учинчи ва беллашувдаги ҳал қилувчи голни 90-дақиқада пенальтидан киритди. «Милан» таркибида эса форвард Сусо ҳамда хавбек Жакомо Бонавентура ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, нерадзуррилар Италия чемпионатининг саккиз ўйинида еттинчи ғалабани қўлга киритишди, «Милан» эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлди.

«Интер» (22 очко) А Серия турнир жадвалининг иккинчи ўрнидан жой олган бўлса, «Милан» (12) тўққизинчи поғонада.

Италия чемпионати
8-тур

Интер – Милан 3:2 (1:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 28 Икарди, 1:1 – 56 Сусо, 2:1 – 63 Икарди, 2:2 – 81 Бонавентура, 3:2 – 90, пенальти Икарди.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Нагатомо, Весино, Гальярдини, Кандрева (Жоау Канселу, 73), Валеро (Эдер, 85), Перишич, Икарди (Сантон, 90).
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Бонуччи, Романьоли (Локателли, 78), Борини, Кессиэ (Кутроне, 46), Биглия, Бонавентура, Родригес, Сусо, Андре Силва.
Огоҳлантиришлар: Миранда (15), Романьоли (22), Весино (25), Гальярдини (66), Перишич (79), Родригес (89), Икарди (90), Эдер (90).

Top