15 ноябрь куни Женевада Sotheby's савдолари ўтказилади, ундаги лотлар орасида дунёдаги энг катта пушти олмос ҳам бўлади, дея хабар беради аукцион уйи веб-сайти.

Жанубий Африкада 2015 йилда топилган олмоснинг оғирлиги 37,3 қирот келади.

37 қиротли қимматбаҳо тош 20 дан 30 миллион долларгача бўлган қийматда сотилиши мумкин.

Аукцион уйининг эслатишича, 2010 йил ноябрь ойида Graff Pink 46,2 миллион долларга сотилганди. 24.78 қирот оғирликдаги Graff Pink Raj Pink’дан уч баробарга кичикроқ ва анча оч рангга эга бўлган, дея таъкидлаб ўтишган аукцион уйи вакиллари.