Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга декабрь-март ойларида 13,2 млн. долларлик электр энергияси етказиб беради
Қирғизистон электр энергиясини декабрь-март ойларида экспорт қилиш бўйича Ўзбекистон билан шартнома имзолади, дея хабар берди Қирғизистоннинг «Миллий Энергия Холдинг Компанияси» ОАЖ бошқарув кенгаши раиси Ойбек Калиев Бишкекда 2017 йил 17 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон 550 миллион киловатт-соат ҳажмидаги электр энергиясини экспорт қилмоқчи.
Электр энергиясининг экспорт нархи 1 кВт соатга 2,4 центни ташкил этади.
Шундай қилиб, етказиб бериш қиймати 13 миллион 200 минг долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ, Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини 1 кВт соат учун 2 центдан етказиб беришни бошлагани маълум қилинганди. Келишув ҳажми 25 миллион долларга тенг 1,25 миллиард кВт / соатдир.
Жорий шартнома Қирғизистон учун бу йил Ўзбекистон билан имзоланган иккинчисидир.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026