Баъзида айрим кишилар ҳаётини ўрганиш жараёнида кам вақт ичида кўп нарсага улгурганига дуч келинади. Бу эса кишини ўйга толдиради: бунинг сири нимада бўлиши мумкин? Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти бажариши керак бўлган ишларнинг рўйхатини тузиб, унга оғишмай амал қилиш баробарида ўз билимини ошириб боришга ҳам яхшигина сармоя сарфлашган. 

Эҳтимол сиз ҳам ҳаётида сермаҳсулликка эришган, бир-икки соатда оддий инсонлар кунбўйи қиладиган ишларни бажариб ташлайдиган камида бир киши билан танишдирсиз. Айнан у ҳаётдаги омадли инсонлардан биридир, балки. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мақолада бир нечта одатларни мужассам этган ва ўзлаштирган ҳолда сиз ҳам шундай омадли инсонга айланиш имкони ҳақида сўз юритилади. Албатта, улар сизга бир лаҳзада омма кўз ўнгидаги кишига айланишни кафолатламайди, бироқ қайсидир маънода олға силжишга ёрдам беради. Business Insider омадли инсонларнинг кўпроқ улгуришига доир 12 сабабни келтиради.

1. Улар ишларни аниқлаб белгилаб олишади


Аксарият кишиларнинг кунлик иш рўйхати шунчаки эслатмалардан иборат. У ерда биринчи галда бажариладиган ишлар ва вақтинчалик чегаралар йўқ. Рўйхатингизда тузилма бўлиши керак, акс ҳолда уларнинг бари қоғозда қолиб кетади. Бунда энг яхши усул карточкаларни олиб, уларга айнан бугун бажариш шарт бўлган ишлардан бештадан ёзиб чиқинг. Бунда албатта, қоғоздан фойдаланиш шарт эмас, смартфонингиздаги илова ҳам сизга қўл келади. Улгурдингизми, ажойиб, аммо ёдда тутинг, 5 та вазифа энг кам чегарадир. 

2. Улар велосипедни қайта кашф қилиш шарт эмаслигини билишади


Кўпчилик иш ва вақтини бошқара оладиган умуман янги ва мукаммал техника ихтиро қилиш орқалигина муваффақиятга эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. Аммо омадли инсонларнинг аксарияти мавжуд усулларнинг бирини танлашади  — бунда уларга мобил иловалар ёки бошқа дастурлар ёрдам бериши мумкин. 

3. Улар катта мақсадларни алоҳида вазифаларга бўлиб чиқишади

Омадли инсонлар энг улкан мақсадларига олиб борадиган ишларни кичик гуруҳларга бўлиб чиқишади. Шунда уларни уддалаш осон бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир қадам аниқ бўлгач, умумий жараённи тушуниш қулай бўлади. Сиз ҳар куни бир нечта кичик вазифаларни бажарар экансиз, сизда уддалаш ҳиссиёти пайдо бўлади. 

4. Улар чалғитувчи омилларни йўқ қилишади ва диққатни йўқотишмайди