Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Докторантлар корхоналарга бириктирилади ва уларга узоқ муддатли ипотека кредити тақдим этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрда «Докторантларга илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда моддий шароитлар яратиш ва уларнинг меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, докторантларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишида моддий шароитлар яратиш ва уларнинг меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида улар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ташкилотларига бириктирилади ва уларга узоқ муддатли ипотека кредитлари тақдим этилади.
Қаторга кўра, докторантларга қуйидаги тартибда узоқ муддатли ипотека кредитлари тақдим этилади:
Шаҳарларда кўпквартиралари уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун — 20 йилга, бунда муддатнинг 3 йили имтиёзли (фақат фоиз тўланади), дастлабки 5 йили 7 фоизлик ставкада, кейинги даврларда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоиз ставкаси амал қилади. Бу ҳолда квартира нархининг 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўланади.
Қишлоқ жойларда янгиланган типдаги лойиҳалар асосида турар-жойлар қуриш учун — 15 йилга, бунда муддатнинг 3 йили имтиёзли (фақат фоиз тўланади), дастлабки 5 йили 7 фоизлик ставкада, кейинги даврларда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоиз ставкаси амал қилади. Бу ҳолда бошланғич бадал қуйидагича тўланади:
- Икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) турар уй-жой биноларида ва бир қаватли 2-3 қаватли турар-жойларда — 15 фоиз;
- Икки қаватли 4 хонали, блоклаштирилган турар уй-жой биноларида — 25 фоиз.